Сарвар Йўлдошевнинг шахсий кўргазмаси

s_yuldashev_2021_-1Сарвар Йўлдошев 1985 йил Наманган вилояти Учқўрғон туманида туғилган. Ўрта мактабни тамомлагач, 1999-2003 йиллар Наманган тасвирий ва амалий санъат лицей интернатида рангтасвир йўналиши бўйича тахсил олган. Санъатга қизиқиши ортган Сарвар рангтасвир сирларини мукаммал ўрганиш мақсадида ўқишни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида давом эттиради. Институтда у аввал академик Саъдулла Абдуллаев устахонасида таҳсил олади, магистратура босқичини эса, академик Жавлон Умарбеков қўл остида давом эттиради. Ёш рассом ижодида образларни лирик акс эттиришни С.Абдуллаевдан олган бўлса, Ж.Умарбековдан мавзуларнинг шартлилиги, композиция услубийлигини ўрганган. Шундай бўлсада, Сарвар Йўлдошев ўзига хос йўналишни топишда изланаётганлиги ижоди орқали намойиш этмоқда. Continue reading “Сарвар Йўлдошевнинг шахсий кўргазмаси”

Ваҳоб Буваев шахсий кўргазмаси

v_buvaev_2021_-photo“Гурумсарой кулолчилиги анъаналарини ривожланишини Ваҳоб Буваев ижодида кўриш мумкин. Уста 1969 йилда Гурумсаройда таваллуд топган бўлиб, кулоллар оиласига мансуб эмас ва Гурумсарой кулолчилиги сирларини таниқли, моҳир уста Махсудали Тураповдан ўрганган. Continue reading “Ваҳоб Буваев шахсий кўргазмаси”

Серго Сутягиннинг “Меъмор чизгилари” шахсий кўргазмаси

s_sutyagin_2021_-13Серго Сутягин – Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган меъмор,  Меъморлар уюшмаси президиуми аъзоси, Давлат ва халқаро мукофотлар лауреати, Халқаро меъморлар академияси академиги, Қозоғистоннинг “Казгорпроект” фахрий академиги, Қўқон шаҳри фахрий фуқароси. Continue reading “Серго Сутягиннинг “Меъмор чизгилари” шахсий кўргазмаси”

2020 йилда вафот этган марҳум ижодкорлар хотирасига бағишланган «САНЪАТ АБАДИЙДИР». ИЖОДКОРЛАРНИ ХОТИРЛАБ бадиий кўргазмаси

iskusstvo_vechno_2021_bannerБуюк юнон мутафаккири, врач, табиатшунос Гиппократ “Ҳаёт қисқа, санъат абадийдир” деган эди, айнан шу шиор остида ўтган йили ҳаётдан кўз юмган ижодкорлар яшаб, ижод қилган эдилар. Ушбу кўргазма ижодкорлар, оптимистлар ва ўз ҳаётларини санъатга бағшида этган ажойиб инсонлар хотирасига ҳурмат бажо келтириш мақсадида ташкил этилди. Continue reading “2020 йилда вафот этган марҳум ижодкорлар хотирасига бағишланган «САНЪАТ АБАДИЙДИР». ИЖОДКОРЛАРНИ ХОТИРЛАБ бадиий кўргазмаси”

“РАССОМ ВА ТАБИАТ ” ХХXV республика бадиий кўргазмаси

khudojnik_i_priroda_2020_-12020 йил 25 декабр куни Бадиий кўргазмалар дирекциясининг Марказий кўргазмалар залида “5 та ташаббус” лойиҳаси ва “Ўзбекистон табиати” акцияси доирасида анъанавий “Рассом ва табиат” кўргазмаси очилди. Ушбу кўргазмада бутун республикадан келган рассомларнинг бир неча авлодлари томонидан табиатнинг гўзаллиги ва хилма-хиллигини акс эттирувчи асарлари намойиш этилмоқда. Катта ёшдаги рассомлар – Римма Гаглоева, Искра Шин, Анвар Мирсагатов томошабинларга яна бир бор юқори маҳоратларини намойиш этмоқдалар. Continue reading ““РАССОМ ВА ТАБИАТ ” ХХXV республика бадиий кўргазмаси”

Шуҳрат Aбдумаликовнинг “Қайлардадир менинг самоим” шахсий кўргазмаси

sh_abdumalikov_2020_-12020 йил 25 ноябрь куни Марказий кўргазмалар залида Ш. Aбдумаликовнинг  “Қайлардадир менинг самоим” шахсий кўргазмаси очилиш маросими бўлиб ўтади.

Шуҳрат Aбдумаликов – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, сценограф, Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институтининг профессори. Aнглия, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда 100 дан ортиқ спектаклларнинг саҳналаштирувчи рассоми. Continue reading “Шуҳрат Aбдумаликовнинг “Қайлардадир менинг самоим” шахсий кўргазмаси”