Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” Республика бадиий кўргазмаси

mustakillik_2021_bannerВатанимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрами арафасида, Ўзбекистон бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида  “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” номли Ўзбекистон рассомлари  кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

mustakillik_2021_-2Кўргазма экспозициясидан санъат усталарининг охирги йилларда яратган –  рангтасвир, графика, кичик ҳажмдаги ҳайкалтарошлик ва декоратив амалий санъат асарлари ўрин олган. Томошабинлар эътиборига машҳур академик рангтасвирчи рассомларнинг янги ижод асарлари тақдим этилмоқда. Булар –Жавлон Умарбеков, Собир Рахметов, Файзулла Аҳмадалиев, Сарсенбай Байбосинов, Владимир Бурмакин, Аслиддин Исаев, Янис Салпинкидилар шунингдек, Ўзбекистон санъатида ўз ўринларига эга бўлган таниқли мўйқалам усталаридан  Римма Гаглоева, Абдували Мўминов, Рустам Худойберганов, Мухаммадиёр Тошмуродов,  Владимир Чуб, Флорида Гамбарова, Валерий Енин, Виктория Трошина, Искра ва Светлана Шинлар, Дилором Мамедова, Хуршид Зиёхонов, Тоҳир Каримов, Татьяна Фадеева, Рустам Бозоров, Юрий Гребенюк, Нозимхўжа Абдусаломхўжаев, Дилшод Эшматов ва бошқа бир қатор рассомлардир. Улар асарларида 30 йил ичида мамлакатимиз ҳаётида юз берган ўзгаришларни акс эттириб, гўзал Ватанимизга бўлган муҳаббатларини ёрқин ва бетакрор буёқлар орқали ифода қилганликлари намоён бўлган.

mustakillik_2021_-3Графика бўлимида санъат ихлосмандлари  Анвар Мамажонов, Нуриддин Калонов ва бошқаларнинг бетакрор асарларини, декоратив пластикада Людвига Нестеровичнинг маҳорат билан ишланган асарлари, шунингдек заргарлик буюмларини нозик дид билан  яратган Ирина Мухамедшина асарлари билан танишишлари мумкин.

mustakillik_2021_-4Ушбу кўргазмада шунингдек Ўзбекистоннинг турли регионлари – Бухоро, Навоий, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Фарғона, Андижон, Қўқон ва  Нукусдан келган рассомлар ҳам ўз ижод намуналари билан иштирок этмоқдалар.

mustakillik_2021_-5Кўргазмага ташриф буюрган мухлислар 100 га яқин муаллифлар томонидан яратилган 250 дан зиёд ижод намуналаридан баҳра олиб, Ватанга бўлган муҳаббат ҳамда қалбларида ғурур ва ифтихор туйғулари жунбушга келса ажабмас.