Тўра Шомирзаев шахсий кўргазмаси (1942 – 2014)

tura_shomirzaev_2019_001Интилувчан ва ўта интизомли, меҳнатсевар ва эрксевар, ҳазил-мутойибага уста ва Ватанига  муҳаббатли ўзига хос фазилатларга эга рассом Тўра Шомирзаевга нисбатан ана шундай таъриф берилади. Унинг ҳаёт йўллари ҳозирги замон авлодларига тақлид қилса арзирли мисол бўла олади.

Шомирзаев Тўра Абдуҳамидович 1942 йил 15 майда Сурхандарё вилоятининг Бойсун туманида таваллуд топган. У ота – онасидан жуда эрта етим қолди ва шунинг учун унинг болалик чоғлари Бойсундаги меҳрибонлик уйида ўтган.

tura_shomirzaev_2019_002Мактаб давридаёқ,  Тўра Шомирзаев соатлаб қаламда қораламалар қиларди, табиатнинг гўзаллиги уни ўзига ром этган  эди.  Мактабдаги ўқитувчиси рассом Коробкин унда санъатга бўлган қизиқишни уйғота олган, рассомнинг ташаббуси билан  Бойсун туманидаги  1-сонли мактабни тугаллаб, П.П.Беньков номидаги Тошкент бадиий билим юртига ўқишга кириб тахсил олади. Ва бу интилиш Тўра Шомирзаевни изма из Н.Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик институти томонга тортқилади. Институтда у кулолчиликда ўқиган ва секин асталик билан ўзининг ҳаёт йўлини ўзлаштириб борди: кулолчилик бўйича республика кўргазмаларида қатнаша бошлади ва устози Альфред Мажидов билан биргаликда маҳобатли лойиҳаларда ишлади.

Институтни тамомлагандан сўнг, у Самарқанд бадиий фондига юборилади ва шу билан бир вақтда Самарқанд архитектура институтида ҳам таълим берди. Москва Архитектура институтида ўз маҳоратини оширди, аммо педагоглик фаолияти уни унчалик жалб этмади ва у ўзининг шахсий ҳаётини Сурхандарё вилоятини Бойсун туманида, қаердаки унинг болалиги ўтган маконда йўлга қўйишга қарор қилди.

tura_shomirzaev_2019_003Тўра Шомирзаев шинам уй барпо этди ва бу хонадон эшиклари Ўзбекистоннинг барча бурчакларидан келувчи меҳмонлар учун ҳар доим очиқ турди. Бу хонадоннинг доимий меҳмонлари рассомлар Г.Зильберман, Р.Чориев ва бошқа кўплаб ижодкорлар билан гавжум бўлган ва улар ўзларини доимо ўз уйларида ўтиргандай ҳис қилганлар.

tura_shomirzaev_2019_0051990 йилда Тўра Шомирзаев Бадиий Академия аъзоси бўлган. Рассом ҳар доим Академия билан ҳамкорлик қилган, Тошкентда ва Сурхандарёда (2001й. 2005й.) бир қатор шахсий кўргазмаларини ўтказди. 2009 йили Тўра Шомирзаев Ўзбекистон Бадиий Академиясини олтин медали билан тақдирланди. 2010 йилда режиссёр Ж.Худойқулов “Ўзбекфильм” билан ҳамкорликда “Бойсунлик Гоген” романтик номланган Тўра Шомирзаев ижоди ҳақида ҳужжатли кино олинди.

 

Мана 5 йилдирки, ижодкор орамизда йўқ, лекин ҳали ҳануз унинг муаллифлик коллекциясини Австрия, Швейцария, Германиядан келган санъат ихлосмандлари кўриш учун ташриф буюрадилар, шунингдек,  Ўзбекистон  ва хорижий давлатларнинг шахсий коллекцияларидан жой олган.

tura_shomirzaev_2019_006Ва мана рассом Тўра Шомирзаевнинг асосий ҳаётий шиори: “ҳеч қачон руҳан йиқилмаслик, ҳар қандай ҳаётий қийинчиликларга қарамай, қачонки шу аҳволга тушиб қолсанг ҳам ҳечқачон ўзинга бўлган ишончни йўқотмаслик, ўзгалар фикрини ҳурмат қилиш ва бошқаларни яшаш тарзига аралашмаслик ва энг асосийси ўз виждонинг билан ҳаётинг давомида ҳамжиҳат бўлишдир. Шунчаки яшаб, ҳаётдан завқ олиш даркор”.

Share to Facebook
Share to Google Buzz
Share to Google Plus
Share to LiveJournal
Share to MyWorld
Share to Odnoklassniki
Share to Yandex