«Наврўз- 2019» Ўзбекистон халқ санъати усталари. Умирбоқий анъаналар

navruz_2019_01_bannerНаврўз байрами арафасида Ўзбекистон Бадиий Академияси Марказий кўргазмалар залида Ўзбекистоннинг таниқли халқ амалий санъат усталари – 2019 йил юбилярлари асарларидан ташкил этилган кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтади. Булар сулолавий усталар бўлиб, Ватанимиз халқ амалий санъатига ўзларининг бебаҳо ҳиссаларини қўшган, ўз ҳунарининг моҳир усталаридир. Улар Самарқанд кулолчилиги усталари гуруҳи – Уста Умарқул Жўрақулов (125 йил), унинг ижодий устахонадаги хамкасби –технолог ва педагог Софья Федоровна Ракова (100 йил)- Самарқанд кулолчилик мактаби асосчилари ва уларнинг маҳоратли шогирдлари – яқинда орамиздан кетган Хайдар Батуров ва хозирда ижод қилиб келаётган академик-кулол Худойберди Хақбердиевларнинг 70 йиллиги нишонланади.

navruz_2019_01_001– Хоразм кулолчилик мактабининг мумтоз вакили  Уста Раимберди Матчонов (110йил);

– Қўқонлик ёғоч ўймакорлиги устаси Уста Қодиржон Хайдаров (120 йил) ва унинг шогирдлари  – Мирзаусмон, Мирзаюнус ва Хасанжон Умаровлар  – Қўқон  ёғоч ўймакорлиги  давомчилари.

navruz_2019_01_002Юбилейлари нишонланаётган усталарнинг ичида энг каттаси машҳур ганч устаси Уста Ширин Муродов  бу йили  140 ёшга тўлган бўлар эди.  Экспозицияда унинг ишлари намойиш этилмаган – унинг асарларини барчамиз яхши билган Бухородаги Ситораи Мохи Ҳоса саройи интерьери, Москвадаги ХХЮКнинг  Ўрта Осиё республикалари павильонида, Муқимий   номидаги мусиқали – драма театрида, Навоий номидаги  опера ва балет театрида, Тошкент куранти ва бошқа кўплаб объектларда кўришимиз мумкин. Устанинг юксак маҳорати туфайли ганч ўймакорлик санъати ривож топиб, нафақат Ўзбекистонда балки унинг чеккаларида ҳам донг қозонди. Бизнинг Марказий Кўргазмалар зали ҳам ганч билан безатилган.

 

navruz_2019_01_003Ушбу кўргазмада иштирок этаётган усталар ҳақида кўплаб мақолалар ёзилган, уларнинг ижодлари юқори унвонларга сазовар бўлган, лекин шуни таъкидлаш жоизки, асосийси улар – ушбу ҳунарни ривожлантириб, асраб, шогирдларига ва издошларига бу санъатнинг умирбоқий анъаналарини етказиб келганлар. Худди қийғос гуллаган дарахтнинг шохлари каби – табиатнинг доимо янгиланиш рамзи, анъанавий ўймакорлик ва каштачиликни безаб, усталарнинг янги авлод вакиллари бугунги кунда буюк усталарнинг анъаналарини давом эттириб келмоқдалар.

navruz_2019_01_004Экспозицияда Бадиий Кўргазмалар Дирекцияси фондида сақланаётган асарлар намойиш этилган.