«Атиргулу Андалиб» кўргазмаси

solovei_i_roza_2019_001Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Рассомлар уюшмаси Санъатшунослар шўъбасининг ташаббуси билан анъанавий “Баҳор вернисажи” кўргазмаси ўрнига, бу йил “Атиргулу Андалиб” лойиҳаси бўлиб ўтади.  Атиргулу Андалиб – Шарқ санъатида кўплаб учрайдиган шоирона мавзудир. Бу хаёлий ва тасвирий фантазия маҳсулидир. Андалиб – Ижодкорнинг шоирона ва тасвирий мотивларининг мажозий сиймоси ҳисобланади, Атиргул эса уни олам олдида таҳсини ва ердаги тимсоли бўлиб, метафора ва маҳбуби образига қиёсланади. Андалиб гўзал Атиргулни тараннум этади.

solovei_i_roza_2019_002Санъат – Шарқ эстетикасини моҳияти, Боғи қўриқловчиси – Ижодкор – рассомдир. Ҳар бир Рассом ижодида ўз Атиргулини тараннум этади. Замонавий мусаввирлар учун ушбу мерос эстетик ва бадиий принциплардан келиб чиқан ҳолда асосий ҳисобланади.  

Шоир тилидан айтганда:

“Гўзал Атиргуллар куйчиси –Андалиб бўл,

Саболар келтирган муаттар ифорни асровчиси бўл.”

solovei_i_roza_2019_003“Атиргулу Андалиб” лойиҳасида таниқли мусаввирлардан: рангтасвирчилар – Ш.Абдуллаева,  Р.Акромов, Ф.Ахмадалиев,  Х.Жалилов, Э.Жўраев, Х.Зияхонов, А.Икромжонов, М.Исанов, Б.Исмоилов, М.Қорабоев, Т.Каримов, Ғ.Қодиров, Б.Маҳкамов,  Акмал Нур,  Ж.Умарбеков, Ж. Усмoнов, М.Фозили, Ш.Хакимов, Н.Шоабдурахимов;  ҳайкалтарошлар – А.Авакян, М.Бородина, Д.Рўзибоев, Л.Нестерович, А.Хoтамов,  шунингдек,  Ж.Усмоновнинг инсталляцияси томошабинлар эътиборига тақдим этилмоқда.

solovei_i_roza_2019_004Экспозицияда 100 дан ортиқ асарлар ўрин олган.

Ушбу кўргазма гўзал аёлларимизга ҳамда баҳор байрами бўлган Наврўзга бағишланади.

Кўргазма куратори – санъатшунос  Э.Ахмедова.