Абдумўмин Бойматовнинг шахсий кўргазмаси

a_baimatov_2018_photo2019 йилнинг 25 январь куни Бадиий Кўргазмалар дирекциясининг Марказий Кўргазмалар залида Ўзбекистон халқ рассоми, профессор Абдумўмин Бойматовнинг шахсий кўргазмаси очилиш маросими бўлиб ўтади.                  

Экспозицияда унинг ижодий фаолияти давомида яратган ҳайкалтарошлик асари наъмуналари намойиш этилган. Улар тарихий намоёндалар ва олимлар  – Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Ал Хоразмий, замондошлар портретлари, анималистик жанрдаги ишлар, шунингдек, жангчилар хотирасига бағишланган маҳобатли асарлар эскизлари ўрин олган.                         

a_baimatov_2018_001Абдумўмин Бойматов узоқ йиллар мобайнида Низомий номидаги Педагогика институтида педагоглик фаолиятини ҳам олиб борган ва бир қатор шогирдлар етиштирган. Улар орасида номлари Ўзбекистон тасвирий санъатининг тарих зарварақларига киритилган усталар ҳам бор.

a_baimatov_2018_002Вернисажда унинг шогирдлари Туркман Эсонов (Самарқанд), Солий Қодиров (Хоразм), Мухтор Мўйдиновларнинг (Қўқон) устозлари умумий мавзусини мантиқий давомини акс эттирувчи ҳайкалтарошлик наъмуналарини тамошабинлар ҳукмига ҳавола қилмоқдалар. Улар жанрли характердаги маҳобатли ва дастгоҳли композициялар муаллифидирлар. Кўргазма иштирокчиларининг асарлари Ўзбекистон ва Хорижий  давлатлар тўпламларидан ўрин олган.