Анъанавий ХХXIII-чи “ТАБИАТ ВА РАССОМ” Республика кўргазмаси ва Ўзбекистон халк рассоми ЕВГЕНИЙ МЕЛЬНИКОВнинг шахсий кўргазмаси (1928-2010)

artist_i_priroda_2018_bannerАнъанага мувофиқ янги йил арафасида Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий Кўргазмалар залида ХХXIII-чи “Табиат ва рассом” кўргазмаси очилади. Бундан ўттиз йил муқаддам асос солинган пленэрист-рассомлар гуруҳи ҳаракати ҳар йили юртимизнинг турли вилоятлари ёш муаллифлари номлари билан бойиб бормоқда. Аммо ҳар доимгидек ушбу ҳаракат асосчиси – Евгений Мельников бетакрор рассом ва шоир барча учун камертон бўлиб қолади. Мазкур йилда рассом таваллудига 90 йил тўлди. Евгений Мельниковнинг табиатга муҳаббати унинг полотнолари ва шеърларида гавдаланади. У ўзининг манзара композицияларини бевосита Табиат қўйнида – пленэрда Оқтош, Чимён, Хумсон, Сўқоқ, Сижжак – рангтасвирона тоғ-ёнбағрларидан илҳомланиб яратган.

artist_i_priroda_2018_003Бу Ўзбекистон Табиатининг ўзига хос мадҳиясидир. Ўзбекистон халқ рассоми Евгений Мельников ўзининг ижодий фаолиятини 60-йилларнинг – “суровый стиль” даврида француз импрессионизмидан илҳомланиб – манзара, портрет, натюрморт, жанрли композицияларни меърос қолдириб, шакл ва рангнинг рангтасвирдаги устуворлигини тиклашда улкан ҳисса қўшган. Рассомнинг асарлари Ўзбекистоннинг ва Хорижий давлатларнинг музей ва шахсий тўпламларига кирган. Ушбу бетакрор меросни тамошабинлар кўришлари ва ўзларининг муносиб баҳоларини беришлари мумкин бўлади.

artist_i_priroda_2018_001Манзара – рассомлар ижодида муҳим жанрлардан бири ҳисобланади.  Юртимизда ҳам романтик руҳият касб этадиган асарлари билан ажралиб турадиган рассомлар гурухи ҳозирги кун манзара санъати усталари – Анвар Мирсагатов, Янис Салпинкиди, Серсенбай Бойбасинов, Евгений Гадецкий, Валерий Енин, Дилором Мамедова ва ёш авлод вакиллари – Ильхом Атабаев, Ражабов Умар, Олимхон Мухаммадалиев ва бошқалар манзара жанрида ижодий фаолият юритиб, анъаналар давомийлигини таъминлаб келмоқдалар. Мазкур анъанавий кўргазмада тамошабинлар ушбу рассомларнинг ижод наъмуналаридан баҳраманд бўлишлари мумкин.

artist_i_priroda_2018_002Кўргазмада бевосита натурадан, табиат қўйнида, Ўзбекистоннинг турли гўзал бурчакларида ижод қилиб келаётган юртимизнинг манзара санъати усталари ўзларининг манзара ва натюрморт асарларини мазкур жанр ихлосмандларига ҳавола қилмоқдалар.

Табиат китоби рассом учун битмас туганмас эмоционал ва ижодий илҳом манбаидир. Манзара санъати устаси, романтик йўналишнинг ажойиб намоёндаси А.А.Рыловнинг айтишича: “Гўзалликни ҳар бир ердан, ўз атрофингиздан топишни ўрганишингиз лозим: рангларнинг мавжланиши, шаклларнинг беқиёс қиёфаси, ёруғ соялар ўйини … Мен манзараларга тирик табиатнинг очиқ китоби сифатида қараганман. Рассом уни ўқиб билиши ва унинг яширин қирраларини тасвирлай олиши даркор”.

 

Экспозицияда 200 дан ортиқ рангтасвир, графика ва жанрли лойиҳалар намойиш этилмоқда.