Эркабой Машариповнинг “Ўтмиш ва бугун” номли шахсий кўргазмаси

e_masharipov_2018_0012018 йил 5 август куни Бадиий Кўргазмалар Дирекциясининг Марказий кўргазмалар залида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллигига бағишланган Эркабой Машариповнинг “Ўтмиш ва бугун” номли шахсий кўргазмаси бўлиб ўтади.

1948 йили Хоразмда туғилган. 1976 -1982 йилларда Островский номидаги ТТРИнинг дастгоҳли рангтасвир бўлимида ўқиган. Тошкентда яшаб ижод қилади.

e_masharipov_2018_002Ушбу вернисажада рассомнинг ижодий фаолияти давомида яратган асарлари намойиш қилинган.  Уларнинг мавзуси турли хил бўлиб – булар манзаралар, натюрмортлар ва портретлардир. Рассом тарихий жанрда хам кўплаб асарлар ишлаган. Бундайлардан Мангуберди ва Алпомиш портретларини алоҳида таъкидлаб ўтиш мумкин, бу ерда рассом қаҳрамонларнинг куч-қувват ва аҳамиятини кўрсатиб бера олган. Муҳаббат туйғуси акс этган асарларини кузатганимизда рассомнинг Шарқ лирикаси ва тарихини яхши ўрганганлигини кўришимиз мумкин.

Эркабой Машарипов қадимий Хоразмнинг меъморий ёдгорликлари, афсоналари ва тарихини ёдга олувчи композициялар муаллифидир. Унинг асарлари Ўзбекистон музейлари коллекциясида тақдим этилган.

Ушбу кўргазмада рассомнинг юзга яқин асарлари намойиш этилан.