Рангтасвирчи рассом Музаффар Абдуллаевнинг шахсий кўргазмаси

m_abdullaev_2018_00116 ноябрь куни Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий Кўргазмалар залида рангтасвирчи рассом Музаффар Абдуллаевнинг шахсий кўргазмасини очилиш маросими бўлиб ўтади. У 1953 йилда Бухорода туғилган. 1974 йилда Бухоро Педагогика институтининг бадиий графика факультетини тугатган. 1978 йилдан республика ва халқаро кўргазмаларда фаол иштирок этиб келмоқда, 1988 йилдан Ўзбекистон Рассомлар ижодий уюшмаси аъзоси, 2007 йилда Ўз БА олтин медали совриндори. Continue reading “Рангтасвирчи рассом Музаффар Абдуллаевнинг шахсий кўргазмаси”

НИКОЛАЙ ШИНнинг шахсий кўргазмаси (1928-2006)

shin_poster9 ноябрь куни Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий Кўргазмалар залида академик Николай Шин таввалудининг 90 йиллигига бағишланган кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтади.    

Рассом 1928 йил Узоқ Шарқда Находкадан унча узоқ бўлмаган Тудим поёлкасида туғилган. 1937 репрессия йили корейсларнинг оммавий кўчирилиши даврида Николай Шин Ўзбекистонга келади.

1944-1948 йилларда П.П. Беньков номидаги Республика рассомлик билим юртида ўқийди. Кейинчалик 1954-1960 йилларда Тошкент Театр ва рассомлик институтида таҳсил олади. Н.С. Шиннинг ёшлик йиллари ва шаклланиш даври Иккинчи жаҳон уруш йиллари охирларига тўғри келган, Ўзбекистонга кўчиб келган корейсларнинг Тошкентга кириши таъқиқланган, у кўп билимларга маҳфий муваффақ бўлган. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, рассомнинг отаси буддист, онаси ва бувиси христиан бўлганлар. Николай Шин нуқтаи назарида, унинг рангтасвир асарлари шарқ идеографияси таъсирида, бадиий уйғунликка ҳурмати генетик мерос ҳисобланади, буддизмдаги сокинлик ва дунёвий санъатга мансублик ҳиссини намойиш этади. Рассомнинг замондошлари даврида саёҳатларга чиқиш ва “носовет” рассомлари билан алоқада бўлиш имконияти бўлмаган. Уларга Ренесс ансдан то импрессионизмгача бўлган классик анъаналарда таълим берганлар. Continue reading “НИКОЛАЙ ШИНнинг шахсий кўргазмаси (1928-2006)”