«Сонхакхве»

exh_korea_2018_0012018 йил 2 октябрь куни Марказий кўргазмалар залида Жанубий – Кореялик рассомларнинг «Сонхакхве» анъанавий кўргазмаси очилди. Ушбу кўргазма қирқинчи марта ўтказилаётган бўлиб, буларнинг барчасида иштирок этаётган рассомлар профессионал бўлмасаларда, бўш вақтларида  рангтасвир, графика, каштачилик ва хаттотлик санъатида ижод қилиб ўз ютуқлари ривожини намойиш этиб келмоқдалар. Асарлар мавзулари турли хил – манзара, натюрморт, жанрли лавҳалардан иборат.                   

exh_korea_2018_002Жанубий – Кореяда хаттотлик алоҳида санъат ҳисобланиб, ҳозирда мукаммаллика эришган.                                                        

exh_korea_2018_003Рассомларнинг асарлари бугунги кунда маданий бойликка айланиб улгурган.                                                                                                                    

Ижодий гуруҳнинг кўпгина аъзолари турли халқаро кўргазмаларда иштирок этиб келмоқдалар.                                         

exh_korea_2018_004Ушбу кўргазмада 100 га яқин асарлар намойиш этилмоқда.         

Кўргазма 2018 йил 4 октябрга қадар давом этади.

 

 


 

Share to Facebook
Share to Google Buzz
Share to Google Plus
Share to LiveJournal
Share to MyWorld
Share to Odnoklassniki
Share to Yandex