Витражист-рассом Альберт Ахмедшиннинг “Ёруғлик архитектоникаси” номли шахсий кўргазмаси.

a_akhmedshin_poster2018 йилнинг 13 июль куни соат 17 00 да Ўзбекистон Бадиий Академиясининг  Марказий Кургазмалар залида витражист-рассом Аьберт Ахмедшиннинг “Ёруғлик архитектоникаси” деб номланган шахсий кўргазмаси очилиш маросими бўлиб ўтади.

Витраж санъати қадимдан машҳур бўлган, ҳозирда ҳам ўз актуаллигини йўқотган эмас. Дераза ёки эшикнинг юқори ёруғлик дарчасига ўрнатиладиган мусаффо асар доим ҳам ўзининг нурлилик ва безаклилик жиҳатлари билан эътиборни тортиб келади. Витраж бино интеръерларига қуёш нурларини турли рангли шишалар воситасида нафақат безатади, балки турли рангларни сочган ҳолда ўзгартириб юборади.

a_akhmedshin_001Тасвирий санъатнинг ўта оғир ва мураккаб соҳаси бўлган витраж ўзбекистон санъати тарихида ўзига хос воқеликка айланди. Альберт Ахмедшин Ўзбекистонда шу соҳадаги озчиликни ташкил этадиган санъаткорлардан бири бўлиб, ҳозирда у нафақат юртимизда балки, хорижда ҳам эътибор қозонди.

Альберт Гатфанович Ахмедшин 1946 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1978 йилда Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент Политехника институтининг Архитектура факультетини тугаллаганидан сўнг Ташгипрогор институтида ишлай бошлади. Унинг муаллифлик лойиҳалари сифатида Қора қамиш массивидаги иқтидорли болалар мактаб-интернати ва икки заллик кинотеатрни кўрсатиш мумкин. Шу билан бирга П.Беньков номидаги Республика Рассомлик коллежи ва Киночилар уйи бинолари лойиҳаларида ҳаммуаллифлик қилган. 

a_akhmedshin_0022001 йилдан бошлаб Альберт Ахмедшин“ Ўзбекистон бадиий ижодкорлар уюшмаси”нинг аъзоси. 2006 йилда витраж санъатида эришган ютуқлари учун Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Кумуш медали 2018 йилда эса олтин медали билан тақдирланган.

Альберт Ахмедшин витраж санъати мактаби сир асрорларини Литванинг машҳур витраж санъати намояндалари, Литва витраж санъати ибтидоси усталари К. Моркунас ва А. Довиденос сингари рассомлардан таълим олган.Унинг илк муаллифликиши“Флора” деб номланиб Урганч шаҳрининг “Жайҳун” ресторанида ўрнатилган. Абстракт чизгилардан ташкил топган геометрик шакллар, шарқ меъморий обидалари фрагментлари тасвирлари, рассом томонидан турли рамзий маъно касб этувчи тасвирлар воситасидаги чизгилар мазкур витражни рангтасвирона жиҳатларини бойитади.

a_akhmedshin_003Унинг кўпгина асарлари орасида ижодий фаолияти маҳсули ҳисобланган“Буюк ипак йўли” деб номланувчи Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси тантанавор зиналари, Тошкент Аэропорти терминалидаги витраж, шунингдек бир қанча хусусий коллекционерлар тўпламларида, хонадонларга қарашли бинолар интеръерларини ҳам безатиб турибди.

 

Альберт Ахмедшин асарлари Республикамизнинг монументал санъати соҳаси ёрқин саҳифаларидан ҳисобланади. Унинг витраж соҳасидаги ижодий изланишлари, ҳаракатчанлиги ўлароқ монументал санъат соҳаси ютуқларини қўлга киритди. Шу билан бирга ижодининг муҳим қирраларидан бири бўлган шарқ орнаменталистикаси меъросидан унумли фойдалана олганлиги, ихлосмандлар олқишига сазовор бўлди.

Кўргазма ўз ишини 2018 йил 30 июлига қадар давом эттиради.

Санъатшунос У. Хакимова

Share to Facebook
Share to Google Buzz
Share to Google Plus
Share to LiveJournal
Share to MyWorld
Share to Odnoklassniki
Share to Yandex