“Хотира ва қадрлаш куни”га бағишлаган “Бизнинг мерос туркумидан” ретроспектив ва шахсий кўргазмалар

den_pobedi_2018_0011945 йилнинг май ойида  Берлинда Германияни сўзсиз капитуляция қилиш акти имзоланди ва 9 май Ғалаба куни деб эълон қилинди. Бу кунни нафақат фронтдагилар, балки фронт ортида турганлар ҳам интиқлик билан кутган эдилар. Бу узоқ кутилган ва порлоқ кунни келишида ўзбек халқининг ҳам хиссаси катта. Эвакуация қилинган миллионлаб инсонлар болалар ва аёлларни Ўзбекистон аҳолиси ўзининг меҳмондўстлиги ва саҳийлиги билан, илиқ меҳри ила кутиб олганлар.

den_pobedi_2018_002Хозирги ва келажак авлодларни порлоқ келажаги учун ўз жонларини фидо қилган боболаримизнинг ёрқин хотирасини абадийлаштириш мақсадида Ўзбекистонда 9 майни – Хотира ва Қадрлаш куни деб эълон қилинди.

Бадиий Кўргазмалар Дирекцияси ушбу байрамни уруш ветеранлари Иван Соколов (1923-1993) ва Василий Лысовларнинг (1926-2016) шахсий кўргазмаларини ўтказиш билан нишонламоқдалар. Уларнинг номлари  Ўзбекистон тасвирий санъат солномасига олтин ҳарфлар билан битилган.

 den_pobedi_2018_003Шунингдек шу куни таниқли плакатчи Фарук Кагаровнинг (1937-2000) ҳам шахсий кўргазмаси очилади, у ўз асарларида ТИНЧЛИК ва ОЗОДЛИКНИ тараннум этган рассомлардан бири бўлган. Ушбу кўргазмалар “Бизнинг мерос” туркумидан ўтказиладиган лойиҳа доирасида бўлиб ўтади.

Театр ва кино рассоми Александр Батыков ўз ижодий фаолияти давомида Ўзбекистоннинг турли шаҳарларда 100 дан ортиқ спектаклларни безатиб, серқирра ижод килиб келаётган рассомлардан ва Валерий Кузнецов ҳам ветеранлар хотирасига ҳурмат бажо келтирган ҳолда,  Ватанимизнинг гўзал ва бой табиати акс этган асарлари билан иштирок этмоқдалар.

den_pobedi_2018_005Экспозицияда рассомларнинг шахсий оилавий коллекцияларидан ва Бадиий Кўргазмалар дирекцияси фондидан олинган учюздан ортиқ асарлар (Иван Соколов асарлари Валерий Кузнецовнинг шахсий коллекциясидан тақдим этилди) намойиш этилади.

 


 sokolov_i_yaИван Яковлевич СОКОЛОВ  (1923-1993)

Рангтасвирчи.

Оренбург области Сорочинск районининг Сарабкино қишлоғида таваллуд топган.

1939-1942 йиллар Бухорода яшаган. Рассомнинг ёшлик даврлари уруш йилларига тўғри келган.

1942 йилда Ўрта Осиёга эвакуация қилинган Харьков артиллерия билим юртини тамомлаган. Жанубий-ғарб фронти жангларида қатнашиб яраланган, уруш ногирони бўлган.

1947-1953 йиллар Тошкент театр ва рассомлик институтининг рангтасвир бўлимида В. Подгурский ва В. Ковининларда таҳсил олган. Республика рассомлик билим юртида дарс берган.

Исътедодли колорист бўлиб, реалистик мактабнинг энг яхши анъаналарида яратилган жанрли композициялар, портретлар ва натюрмортларнинг муаллифидир.

Рассомнинг асарлари ЎзБА БКД тўпламидан ўрин олган.


lisov_vЛисов Василий Михайлович (1926-2016)

Рангтасвирчи. 1926 й. туғилган.

Реалистик рангтасвиир мактаби тарафдори, натбрморт-картиналарининг моҳир устаси саналади. Инсоннинг маънавий дунёсини очиб берувчи унинг натюрмортларини буюмлар олами юксак ифодавий асосга эга.

Рассом асарлари Ўзбекистон музейларида сақланади.


Фарук Кагаров (1937-2000) 

kagarov_fЎзбекистон халқ рассоми, таниқли плакатчи ва рангтасвир устаси Фарук Кагаров 1937 йил 23 ноябрда туғилган. Рассомни кўрган-билганлар у ҳақда гўзал хулқ ва юксак заковат эгаси сифатида ёдга олишади.

У 1959 йилда Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университетини тамомлайди. Устозлари А.Гольдрей – Бутунроссия бадиий академияси битирувчиси, Д.Кардовский ва И.Бродскийларнинг шогирди; Ю.Елизаров – П.П.Беньковнинг шогирди, В.И.Суриков номидаги Москва рассомчилик институтини С.Герасимов ва И.Грабарлар устозлигида тамомлаган; А.Абдуллаев – йирик ўзбек портретчи рассоми; М.Саидов – И.Е.Репин номидаги рассомлик, ҳайкалтарошлик ва меъморлик институтини тамомлаган каби рассомлар қўлида таҳсил олган.

Ўқув йиллари давомида ёш мусаввир графика санъатига қизиқиб қолади ва институтни тамомлагандан сўнг “Жанговар қалам” плакат бирлашмасига ўз фаолиятини бошлаш билан бир вақтнинг ўзида Ф.Кагаров “Муштум” сатирик журнали билан ҳамкорлик қилади. Даврий нашрлардаги фаолияти ёш рассомни ўз фикрларини, унга таъсирли бадиий образларни киритиб аниқ ва лўнда ифодалашга ўргатди.

XX асрнинг 60-йиллари бошида ўзбек плакат графика ривожи янги босқичга ўтди. Бу катта ва қизғин ишлар даври эди. Шу йиллар тасвирий санъатга хос бўлган асл композицион қурилмаларни излаш, ўткир публицистика Фарук Кагаровнинг ижодида акс этади. Ўтган асрнинг 60-йилларида рассом ўз замонасининг сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг турли соҳаларига бағишланган бир неча плакатлар туркумини яратаб, бунда маҳорати ва муаллифлик ҳуснихатини чархлаб боради. Ўша даврда плакат бошқа санъат турларидан фарқли равишда мафкуравий цензуралар назорати остида бўлган: турли хил тасвирларни таққослашда, одатий бўлган “ёвузлик” – катта, “эзгулик” – кичик бўлган Ф.Кагаровнинг сатирик графикасида характерли бўлган усуллардандир. Рассом плакатнинг ёрқин ва ифодавий образли ечимида ўзбек халқ санъати эстетикасига хос бўлган элементлар – плакатнинг ўзига хос таомилига мос келувчи текислик, маҳаллий ранг ва нақшинкорликларни киритади.

Фарук Кагаровнинг журнал графикаси устида олиб борган фаол ишлари учун 1966 йилда Ўзбекистон журналистлари Уюшмаси аъзолигига тайинланди. 1968 йилда рассом энг яхши адабиёт, санъат ва архитектура асарлари учун Ўзбекистон Министрлар Кенгашининг мукофоти ҳамда Рассомлар уюшмаси секретариати йиғилиши буюртмасига кўра ишлагани “Она ватанимни унутмайман” плакати учун биринчи даражали диплом билан тақдирланган.

1968 йилда Фарук Кагаров асарлари ичида энг таниқли Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган “Болалар ҳимоясига” номли плакатини яратади. Бу асар БМТ Болалар фондининг эмблемаси бўлди. Рассом “Бизга тинчлик керак”, “Биз мусаффо осмонни хоҳлаймиз!”, “Тинчлик. Дўстлик” плакатлари учун 1973 йилда Москвада ўтказилган “Сатира – тинчлик учун кураш йўлида” Халқаро кўргазмасида медаль билан мукофотланган. Фарук Кагаровнинг кўпгина халқаро кўрик-танлов ва кўргазмаларда иштирок этган асарларининг муваффақиятли чиқиши шунда-ки, рассом бунда замонавий плакат санъатининг қатъий белгиланган эстетикасига жавоб бера оладиган ўзининг бутун услубий ва семантик оҳангларини киритади.

Кўплаб халқаро мукофотларга, хорижий кўргазмалардаги иштироки ҳамда чет эл матбуотида рассом тўғрисида чиқарилган нашрларга қарамасдан Ф.Кагаров ижод қилишдан тўхтамади. Плакатнинг турли жанрларида яратилган ишлари мусаввирдан ўз шахсий услубини қўшган ҳолда доимий трансформацияни (яъни янгилаб боришини) талаб этади.

Фарук Кагаровнинг графика соҳасидаги ижоди фақатгина плакатга туташмаган. Шунингдек, у линогравюра ва монотип техникасида ҳам ишлаган, XX асрнинг 90-йиларидан бошлаб рангтасвир билан фаол шуғулланган, бу эса рассом истеъдодининг янги қиррасини очиб берди.

Фарук Кагаровнинг жанрли рангтасвир асарлари ўз услубияти жиҳатидан унинг плакатли графика асарларини эслатади. Рассом ўзининг рангтасвир асарларида плакатдаги сингари тасвирланувчининг юқори умумлашган образини беришга интилмайди, аксинча, ўз қаҳрамонлари характеридаги ёрқин индивидуал хусусиятларини ва кайфиятидаги нозик фарқларни очиб беради. Мусаввирнинг барча асарлари она ватанига, унинг тарихи ва маданияти, юртимизнинг қадимий анъаналари ва урф-одатларига бўлган муҳаббати билан бойитилган.


batikov_a_aАлександр Андреевич БАТЫКОВ

Кино ва театр рассоми, рангтасвирчи. Александр Батыков 1939 йил 26 апрелда Қозоғистоннинг Семипалатинск шаҳрида туғилган.

Ўзбекистон Бадиий Академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси, Ўзбекистон театр арбоблари иттифоқи, Уруш ва Меҳнат шўъбаси аъзоси.

 П.П.Беньков номидаги РРБЮ қаламтасвир ва рангтасвир  бўлимини, А.А.Островский номидаги Театр ва рассомлик институтининг театр ва кино бўлимини, Москва Университетининг қаламтасвир ва рангтасвир бўлимларида тахсил олган.

Александр Батыков сценограф ва саҳналаштирувчи рассом сифатида Фарғона, Қўқон, Гулистон, Қозон, Ростов-на-Дону ва Тошкент (“Ёш гвардия”, Рус ЁТТ, М.Горький номли театр ва Ҳажвий театр) да 100 дан ортиқ спектаклларни безатган. Учта бадиий филмнинг саҳналаштирувчи рассоми. График сифатида Ғ.Ғулом нашриётида 7 та китобни безатган.

1991 – 1998 йилгача “Наврўз”, “Мустақиллик”, “Шарқ тароналари” байрамларини безатишда иштирок этган.

1999 йилдан Тошкент Давлат театр ва мусиқали комедия (оперетта) театрининг бош рассоми.

2003 йил “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими”.

1973 йилдан Ўзбекистон ва чет эл давлатларида ўтказиладиган кўргазмалар доимий қатнашувчиси.                       

Рассом асарлари Ўзбекистон ва Россия тасвирий санъат кўргазмаси галереяларида, Германия, Туркия, Англия, Франция, Америка, шифокор А.К.Назаров , С.П.Мансурова-Ковригенко шахсий коллекцияларида сақланади. Рассом ижодидаги ютуқлари ва хизматлари учун  Ўзбекистон Бадиий Академиясининг кумуш медали билан тақдирланган.


kuznetsov_v_aВалерий Александрович КУЗНЕЦОВ

1959 йил 16  октябрда Тошкентда таваллуд топган.

1978-1983 йиллар Тошкент Политехника институтининг меъморчилик факултетини аъло баҳолар билан тамомлаган. Институтда рангтасвир ва чизматасвирдан В. Широков, Ю. Зоркин, Ч. Ахмаров ва  С. Мухамедовлардан таҳсил олган.

2016 –йилдан Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Бадиий ижодкорлар уюшмасининг аъзоси.

20 дан ортиқ Республика ва халқаро кўргазмалар иштирокчиси.