Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги ва Ўзбекистон Бадиий Академиясининг 20 йиллигигага бағишланган Республика бадиий кўргазмаси

mustakillik_2017_01Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг XXVI йиллиги арафасида Марказий Кўргазмалар залида мазкур байрамга бағишланган, шунингдек Ўзбекистон Бадиий Академиясининг ташкил этилганлига 20 йил тўлиши муносабати билан Республика бадиий кўргазмасининг очилиш маъросими бўлиб ўтади. Академия ташкил топишини икки тарихий факт билан боғлаш мумкин – Ўзбекистон Халқ рассомлари 1950 йилларда Ўрол Тансиқбоев ва 1980 йилларда Рахим Ахмедовларнинг СССР Бадиий Академиясининг Хақиқий аъзолигига қабул қилинишлари асос бўлган. Р. Ахмедов раҳбарлиги остида Тошкентда ташкил этилган акдемик устахонада Ўзбекистон Бадиий Академиясининг хозирги академик рассомларинг кўпчилиги тажриба ортиришган – Акмал Икромжонов, Акмал Нур, Йигитали Турсунназаров, Тохир Миржалилов  ва бош. 1997 йилда Ўзбекистон Бадиий Академиясининг ташкил этилиши Мустақил Республикамиз рассомлари учун профессионал маҳорат мактабини ривожлантириш ва келажакда уни мустаҳкамлашга янги омил бўлиб хизмат қилди. Бадиий Академиянинг фаҳрий аъзолигига, Ўзбекистон тасвирий санъати профессионал мактаби шаклланишида асос солган машҳур мўйқалам усталари сайланганлар – Абдулхақ Абдуллаев, Рахим Ахмедов, Неъмат Қўзибоев, Маннон Саидов, Малик Набиев, Жоллыбай Изентаев, Рўзи Чориев, Бахтиёр Бобоев, Николай Шин. Академия аъзолигига машҳур рангтасвир рассомлари, ҳайкалтарошлар, графиклар ва амалий санъат усталари қабул қилиндилар.

mustakillik_2017_02Кўргазманинг ретроспектив бўлими вафот этган санъат усталари- академикларга бағишланган.  Республикамизда хозирги кунда ижод қилаётган рассомларнинг рангтасвир ва графика асарлари кенг панорамада намойиш этилган. Унда турли авлод рассом вакилларининг ўзига хос услубий йўналишлари  ва жанрларнинг кенг диапозони акс этган. Булар рангтасвирчи академиклар – Саъдулла Абдуллаев, Жавлон Умарбеков, Акмал Нур, Владимир Бурмакин, Акмал Икромжонов,Собир Рахметов, Отахон Аллаберганов, графиклар Марат Содиков ва  яқинда орамиздан ўтган Медат Кагаров асарлари, Ниёзали Холматовнинг миниатюралари, кекса ёғоч ўймакор усталардан Ортиқ Файзуллаевнинг ишлари, Худойберди Хақбердиев, Алишер Нарзуллаев, Акбар Рахимов ва Шарофиддин Юсуповнинг кулолчилик буюмларидир.

mustakillik_2017_03Ушбу юбилей кўргазма кенг кўламлилиги ва ижодкорларнинг  турли туманлиги билан ўзига хосдир. Мухтор Исанов, Александр Тюрин, Бобур Исмоилов, Хуршид Зиёхонов, Файзуллахон Ахмадалиев, Имяр Мансуров, Анвар Бахтеев, Шахноз Абдуллаева ва Любовь Тиора, Аслиддин Исаев ва Эркин Жўраевларнинг рангтасвир композициялари, Римма Гаглоева, Анвар Мирсагатов, Сардор Аллабергановларнинг манзаралари, ҳайкалтарошлар Марина Бородина, Людвига Нестерович, Василий Поповларнинг пластик образлари, Анвар Мамаджановнинг нафис чизгили асарлари ва кўргазманинг бошқа экспонентлари ишлари ҳам ўзига хос бўлиб, маҳорат даражаси бўйича академик-рассомлар асарларидан қолишмайди.

mustakillik_2017_04Умид қиламизки, кўргазма томошабинларни бефарқ қолдирмайди.