Ўзбекистон Халқ Рассоми Тўра Курязовнинг “Тарих саҳифалари” деб номланган шахсий кўргазмаси

tura_kuryazov_0124 май куни Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий кўргазмалар залида Ўзбекистон Халқ  рассоми Тўра Курязовнинг 80 йиллиги ва ижодига 57 йил тўлиши муносабати билан   ўтказиладиган кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтади. Рассом  дастлаб П.П. Беньков номли рассомчилик билим юрти, кейинчалик Островский номли  Театр – рассомлик институтини тамомлаган.

Т. Курязов таниқли рассом  ва музей ишининг ташкилотчиларидан бўлган И.В. Савицкий  билан ҳамкорликда кўплаб экспедицияларда бўлган.  Бир қанча вақт Рига шаҳрида академик З.А. Индулис  устахонасида фаолият юритган. Санкт Петербургда Давлат  Эрмитажида Рубенс, Веласкес, Рембрант  каби қадимги  рассомларнинг  технологияларини  ўрганиб, малакасини оширган.

tura_kuryazov_03У асосан тарихий жанрда асарлар яратади. Муссавир ватанимиз тарихини чуқур ўрганди. Унинг бу билимлари И.В. Савицкий билан биргаликдаги этнографик ва археологик экспедицияларида янада  мустаҳкамланди.

Кўргазмада намойиш этилган рассомнинг асарларида меъморий ёдгорликларимиз, юртимиз табиати, унинг инъомлари ва  мамлакатимизнинг тарихий шахсларини кўплаб  портретларини учратиш мумкин.  Бундайлардан  «Феруз», «Бибихоним», «Огаҳий», «Оллоқулихон», «Ислом Хўжа», «Севим Бика» ва булар орасида  албатта алоҳида такидлаш жоиз бўлаган Султон Жалолиддин Мангуберди портретидир. Ушбу асар Мангуберди таваллудининг 800 йиллигини нишонланиш арафасида ўтказилган танловда ғолиб деб топилиб, эталон сифатида қабул қилинди.

tura_kuryazov_02Т. Курязовнинг асарлари нафақат республикамизнинг нуфузли музейларида балки,  Италия, Англия, АҚШ, Туркия, Россия, Франция, Малайзия, Ҳиндистон, Болгария ва Япония каби мамлакатларнинг шахсий  коллекцияларидан ҳам ўрин эгаллаган.

1999 йили Ўзбекистоннинг биринчи Президенти И.А. Каримовнинг фармони билан Т. Курязовга «Ўзбекистон Халқ рассоми» унвони берилди. 2008 йили эса Ўзбекистон тарихига оид бир туркум асарлари учун Ўзбекистон Бадиий Академиясининг олтин медали билан тақдирланди.

tura_kuryazov_04Ушбу вернисажда мусаввирнинг 200 га яқин асарлари намойиш этилмоқда. Ўзбекистон Халқ рассоми Тўра Курязов 1960 йилдан бошлаб Республика ва хорижий  кўргазмаларда фаол қатнашиб келмоқда.